Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентга Самарқанддан янги автобуслар олиб келинмоқда

Тошкентга Самарқанддан янги автобуслар олиб келинмоқда

Йил сўнгига қадар олиб келиниши режалаштирилган 72 та SAZ LE 60 ўрта сиғимдаги автобусларнинг яна 12 таси Самарқанддан Тошкентга қараб йўлга чиққан. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Шу кунгача барча қулайликларга эга бундай автобуслардан 46 таси келтирилиб, йўналишларга бириктирилган эди.

Йил сўнгига қадар, яъни мазкур ҳафта давомида SAZ LE 60 автобусидан яна 14 та олиб келинади. Улар ҳам янги йилдан пойтахт аҳолисига хизмат қила бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг