Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг маълум кўчаларида ҳаракат ярим йилга чекланади

Тошкентнинг маълум кўчаларида ҳаракат ярим йилга чекланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод тумани Қорасув кўчасидан 2-Қорасув ва Элбек кўчалари бўйлаб Дўстлик метро бекатигача бўлган ҳудудда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ерусти темир йўл қурилиш монтаж ишларини бажариши юзасидан, 2018 йил 10 майдан 2019 йил 31 январга қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланишини маълум қилади.

Барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Тошкент шаҳрида икки йўллик электрлаштирилган тезюрар темир йўлини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу темир йўл қурилиш монтаж ишларини бажаришда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан узр сўрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг