Туркиянинг Ҳатай вилояти делегацияси Андижонда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 январь куни Туркияга расмий ташрифи доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» турар-жой мажмуасининг очилиш маросими ўтказилган эди. Ташриф давомида Ҳатай аҳолиси вакиллари Наврўз байрамида Ўзбекистонга таклиф этилиб, Андижон-Самарқанд-Бухоро-Хива йўналиши бўйлаб саёҳат ташкил этиш таклифи билдирилганди.

Жорий йилнинг 20 март куни Туркиянинг Ҳатай вилояти ва тумани хокимлари бошчилигида жами 170 га яқин киши Андижон халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С.Таджиев ҳамда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари И.Исманов томонидан тантанали кутиб олинди.

Ташриф дастури доирасида меҳмонлар Андижон шаҳрида ҳудуднинг маданияти, тарихи, ва урф-одатлари билан яқиндан танишиш мақсадида «Боғи Бобур» маданият ва истироҳат боғи ва «Регистон» майдонига ташрифлари режалаштирилган.
Ташриф доирасида Туркиянинг Ҳатай вилояти делегацияси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига тариф буюрадилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter