Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Турон24» ахборот агентлигини молиялаш тўхтатилди

«Турон24» ахборот агентлигини молиялаш тўхтатилди

Фото: «Турон24»

«Турон24» ахборот агентлиги ўз фаолият йўналиши, ахборот узатиш форматларини қайта кўриб чиқаётгани сабаб, унинг фаолияти молияланиши тўхтатилади. Бу ҳақда агентликнинг телеграм каналида маълум қилинди.

«Турон24» Марказий Осиё ва Ўзбекистон бўйича ахборот узатишга ихтисослашган ахборот агентлиги сифатида ташкил этилган. Агентлик ўз фаолияти самарадорлигини ошириш, ривожлантириш мақсадида ўз фаолият йўналиши, ахборот узатиш форматларини қайта кўриб чиқмоқда. Шу боис, ижодий жамоа ва раҳбарият таркибини қайта ташкиллаш ишлари бошланди.

Ушбу жараён якунлангунга қадар «Турон24»фаолияти молияланиши тўхтатилади.

Турон24 янгиланади, ўзгаради. Янгиланган «Турон24» журналистиканинг олий мезонларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг исталган қисмидан ишончли, текширилган, холис ва тезкор ахборот узатишда давом этади.

Биз билан бўлган, бизни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, дейилади ахборот агентлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг