Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учта вилоятга Тергов бошқармаси бошлиқлари тайинланди

Учта вилоятга Тергов бошқармаси бошлиқлари тайинланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи –полковник Ҳасанов Акил Ахатович эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи – подполковник Шарипов Шохруҳ Шодиевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи – полковник Қаюмов Зоҳиджон Жумабоевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг