Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учтепа тумани аҳолисининг газдан қарзи 12,5 миллиардга етди

Учтепа тумани аҳолисининг газдан қарзи 12,5 миллиардга етди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ундирилиши, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Лекин айрим фуқаролар электр энергияси ва табиий газдан қарздорлиги ҳамда уни ўз вақтида тўлаб бориш билан боғлиқ ачинарли ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учтепа туманида истиқомат қилаётган С.лар оиласининг ҳам бу борадаги табиий газдан қарздорлиги 6 200 000 сўмни ташкил қилади. Аммо огоҳлантиришларга қарамай, ана шу қарздорликни узмай келаётгани учун истеъмолчи табиий газ тармоғидан узиб қўйилди.

Ушбу тумандаги яна бир истеъмолчи Қ.лар оиласи ҳам табиий газдан қарздорлиги 6 141 800 сўмни ташкил қилар эди. Мутасадди ташкилотлар билан хонадонга борилди ва улар ҳам ўз вақтида табиий газдан қарздорликни узмагани учун тармоқдан узилди.

Истеъмолчи М.лар ҳам табиий газдан қарздорлиги 6 093 000 сўмни ташкил қилгани учун табиий газ тармоғидан узиб қўйилди.

Умуман туман миқёсида 60 100 нафар табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, бугунги ҳолатгача ҳудуднинг қарздорлиги 12 487 000 000 сўмни ташкил этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг