Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинага Россиядан 18 та китобни олиб кириш тақиқланди

Украинага Россиядан 18 та китобни олиб кириш тақиқланди

Фото: ТАСС

Украинанинг Телерадио давлат қўмитаси мамлакатга олиб кириш тақиқланган китоблар рўйхатини кенгайтирди. Бу хусусда «Укринформ» агентлига асосланиб ТАСС хабар бермоқда. Агентликнинг ёзишича, бугунги кунда қора рўйхатига 156 та китоб киритилган.

Кенгайтирилган рўйхатга Пётр Толочко, Сергей Гриневецкий, Пётр Симоненко, Дмитрий Табачник ва Георгий Крючков муаллифлигида Харковда чоп этилган «Ўз жонига қасд қилишга талабнома. Украинага НАТО нега керак?» китоби, шунингдек, Россияда чоп этилган «Келжакдан келган лейтенант» (Юрий Валин), «Охирзамон фаришталари» (Анатолий Гончар), «Ёввойи дала» (Александр Конторович), «Донбассда қандай курашишмоқда?» (Владислав Шуригин), «Киев хунтаси» (Алексей Челноков), «Қонга ботган евромайдон – аср жинояти» (Виталий Захарченко), «Россиянинг муқаддас йўли» (Николай Леонов) каби асарлар ва Александр Тамониковнинг 10 та китоби киритилган.

Давлат телерадиоқўмитаси ушбу нашрларнинг мазмуни Украинанинг мустақиллигини тугатиш, зўравонликни тарғиб қилиш, миллатлараро, ирқий ва диний адоватни қўзғашга қаратилган деб таъкидлайди.

2017 йилнинг бошида Украинада «Украинага қарши қаратилган хорижий маҳсулотлар»ни импорт қилишни чекловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ижро этиш мақсадида 2017 йилнинг апрелида ҳукумат Украинага рухсатномасиз олиб кирилган Россияда ишлаб чиқарилган нашрларни мажбурий тарзда олиб қўйиш тартибини жорий қилди. Қонунни бузганларга нисбатан маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.

Украинада маълум бир нашрни тақиқлаш ёки мамлакатда тарқатишга рухсат бериш ҳуқуқи давлат телерадиоқўмитасига берилган, у қарорларини экспертлар кенгашининг хулосаси асосида қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг