Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уруш қатнашчилари ўзлари жанг қилган мамлакатларга бепул бориши мумкин

Уруш қатнашчилари ўзлари жанг қилган мамлакатларга бепул бориши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 апрель куни «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида берилган.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилиб, ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва хушнуд этиш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифи ташкил этилади.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирланиб, ободонлаштирилади.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан бориши мумкин. Ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг