Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳавас қилиб бўлмайдиган Ховос. «Уйга меҳмон чақиришга уяламиз»

Ҳавас қилиб бўлмайдиган Ховос. «Уйга меҳмон чақиришга уяламиз»

Фото: «Xabar.uz»

Таҳририятимизга жойлардан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти Ховос тумани Исломобод маҳалла Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Ҳ. ўзи яшайдиган ҳудудда ичимлик суви йўқлигидан арз қилди.

«Мен сизларга Сирдарё вилояти Ховос туманидан ёзяпман. Мана неча йилдирки, тоза ичимлик сувига зормиз, сувимиз жудаям шўр, ширин сув келади, деб ваъда беришганига анча бўлди, лекин сувдан дарак йўқ», деб ёзади фуқаро.

Шунингдек, Ф.Ҳ сув шўрлигидан уйлар нам тортиб, шўрлаб кетаётгани, таъмирланган уй бир йилга ҳам қолмай деворлари қулаётгани ҳақида ҳам ёзган. Бундан ташқари, йўлланган ушбу мактубда уйлар қурилганига ҳам 50 йилдан ошгани, ҳокимнинг эса ҳеч нима билан иши йўқлиги қайд этилган.

Ховослик фуқаро чиқинди ташлаш учун жой йўқлиги, уйларнинг олдига ташланиши, маҳаллий аҳоли уйларини сотиб кетишга розилиги, аммо бу уйларни ҳеч ким ҳам сотиб олмаслигини ёзиб юборган.

«Энг ачинарлиси эса уйга меҳмон чақиришга ҳам уяламиз, буни сизга ёзишимиздан мақсад ана камчиликлар бартараф этилиши хоҳлаяпмиз», дейди Ховос туманида истиқомат қилаётган фуқаро Ф.Ҳ.

«Хabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ижодий жамоаси бу мавзуга яна қайтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг