Бугун пойтахтимизда ёғингарчилик бўлиши мумкин
Бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкин.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4° совуқ-1° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter