Туркияда қатор муҳим қарорлар: ўзбекистонликлар учун иш, ҳимоя ва қонунийлик
Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда қатор муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиёти давом эттириш ҳамда Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб, илк бор ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома беришга келишиб олинди.
Шунингдек, Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолашга келишилди.
Бундан ташқари, Агентлик Туркиянинг «KSK Temizlik» компанияси билан Анқарада қурилаётган йирик қурилиш объектларга 2026 йил давомида 2,5 минг нафар ўзбекистонлик қурувчиларни жалб этишга келишди.
«Arya» ташкилоти билан имзоланган Битимга кўра эса энди Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 25 та касб бўйича мутахассислар турк стандарти асосида баҳоланади ва сертификат олади.
Натижада 2026 йилда 1 500 нафар сертификатга эга мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги «Akkuyu» АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter