Айрим элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
ПФ–15-сон Президент фармони билан Ўзбекистоннинг айрим давлатлардаги элчихоналарининг (рўйхат мазкур Фармон иловасида белгиланган, -таҳр.) штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.
Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган.
Маслаҳатчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
Маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ва унинг 2 томонлама муносабатларни ривожлантириш фаолиятига кўмаклашади.
Маслаҳатчи Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter