Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда ўлган одам сўроқ қилиниб, суд унга ҳукм ўқиди!

Хоразмда ўлган одам сўроқ қилиниб, суд унга ҳукм ўқиди!

Фото: «UzNews.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти Хоразм вилояти Боғот тумани бўлими бошлиғи Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан фуқаро Г.А. ва бошқаларнинг МХХнинг Боғот туман бўлинмаси бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан ИИБ, ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилгани қайд этилган ҳамда жиноят иши қўзғатиш ва иш юритувига олиш ҳақида 2017 йилнинг 30 апрель куни қарор қилган.

Бу воқеа ҳақидаги барча ҳужжатлар «UzNews.uz»га тақдим қилинган. Қарорда Боғот туманида яшаган С.Б.Б. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгаларнинг мулкини қўлга киритиб келгани боис, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани баён қилинган.

Шунингдек, ушбу қарордан бир нусха Боғот тумани Прокурорига юборилган. Боғот тумани прокурори томонидан тасдиқланган айблов хулосасида воқеа жойидан 197 миллион 142 минг сўм пул ва 12 миллион 535 минг сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олингани ҳам қайд этилган.

Қолаверса, бир фуқаронинг «фирибгарлик» иши бўйича 2017 йилнинг 23 май куни айнан прокурорнинг раҳбарлигида туман ИИБ терговчиси, МХХ Боғот туман бўлинмаси ходими, туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ катта тезкор вакили, туман ИИБ ХООГ МТП ПкИ ва яна бир кишидан иборат таркибда тергов гуруҳи тузилган.

Барча тадбирлар амалга оширилган, хуллас, С.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, лекин айбланувчи сифатида сўроқ қилиниши лозим бўлган фуқаро 2017 йилнинг 4 июль куни юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, мия шиши, кома ҳолати, бош мияда қон айланишининг геморрогик типда ўткир бузилиши касаллиги билан оламдан ўтган.

2017 йилнинг 4 июль куни оламдан ўтган фуқаро туман ИИБ терговчиси томонидан «сўроқ қилинган». Вафот этган кишига нисбатан терговчи томонидан саволлар берилган, масалан, «Сиз кўрсатма беришни хоҳлайсизми, агар хоҳласангиз, қайси тилда?» мазмунидаги савол айбланувчи марҳумга берилган.

«Нотўғри ўйламанг, биз ақлдан озмаганмиз, қўлимизда юқоридаги ёзганларимизни исботловчи далил ва ашёлар мавжуд. Бу каби саволларга, табиийки, жавоб бўлмаган, жавоб берадиган ёки бериши керак бўлган айбланувчи 2017 йилнинг 4 июль куни вафот этган эди, терговчи эса марҳумни 2017 йилнинг 26 октябрь куни сўроқ қилган», дейилади хабарда.

Бу жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасига асосан, адвокат терговчидан ишни айбланувчига нисбатан айблилик масаласини ҳал қилмай туриб тугатиш бўйича Илтимоснома ҳам тақдим қилган.

Туман ИИБ Тергов бўлими бу жиноят ишини тугатмаган ҳолда, уни Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига оширади. Боғот туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси эса ўлиб кетган одамнинг ишини суд тартибида, унинг айбини исбот қилиш учун, 2017 йилнинг 27 ноябрь кунига белгилайди.

Хабарда қайд этилишича, марҳум С.Б.Б.га нисбатан ўтказилган иш бўйича ҳукм 2018 йилнинг 12 январь куни ўқилган.

Ҳукмда «Марҳум С.Б.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин», дейилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг