Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг якуний муддати маълум қилинди

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг якуний муддати маълум қилинди

Аҳоли ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2019 йил 1 январга қадар, дея нотўғри маълумот тарқалган.

Давлат хизматлари агентилиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2021 йил 1 январга қадар давом этади.

Бундан ташқари, маълумот ўрнида, бугунги кунда мазкур хизмат Миробод, Юнусобод, Учтепа ҳамда Шайхонтоҳур туман Давлат хизматлари марказлари билан бир қаторда Яшнобод ва Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам жорий этилди.

Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда навбатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча туман Давлат хизматлари марказлари орқали шу ҳафтанинг охирига қадар мазкур хизмат жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Навбатдан ташқари хизмат кўрсатилиши учун қўшимча пул тўланиши бекор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг