Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: Янги стратегия қандай бўлади? (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабр куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини белгилаб берган эди. Бугун ушбу масалага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2023 йилда қабул қилинган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси қисқа фурсатда натижа бера бошлади. Охирги икки йилда камбағаллик 11 фоиздан 6,8 фоизга, ишсизлик эса 4,9 фоизгача камайди.

Иқтисодиёт ҳажми ўсди – ялпи ички маҳсулот 145 миллиард долларга етди. Экспорт ва хорижий инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли ошди. Туризм ва таълим соҳаларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди.

Икки йил аввал 2030 йилга мўлжалланган айрим кўрсаткичларга энди 2026 йилнинг ўзида эришиш кутилмоқда. Келгуси беш йилда иқтисодиёт ҳажмини 240 миллиард доллардан ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янгиланаётган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси бир нечта муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради. Аввало, ундаги барча мақсад ва кўрсаткичлар Президентимиз белгилаб берган янги марраларга мослаштирилди.

Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг вазифалари аниқ кўрсатилди, ҳар бир мақсад учун молиявий манбалар белгиланди. Эндиликда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича барча дастур ва стратегиялар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мос ҳолда ишлаб чиқилади.

Шунингдек, келгуси йилда 50 дан ортиқ янги консепция ва стратегиялар қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг