Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙТҲда ҳалок бўлган андижонликларнинг жасадлари олиб келинди

ЙТҲда ҳалок бўлган андижонликларнинг жасадлари олиб келинди

Фото: «Pars Today»

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 5 март куни Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида содир бўлган ЙТҲ натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси (Андижон вилоятида туғилган) вафот этган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ташқи ишлар вазирликлари томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида, жорий йилнинг 9 март куни Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятининг ИИВ Фавқулодда вазиятлар департаменити билан ҳамкорликда вафот этганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келиниб, иккита махсус машиналарда Андижон вилоятининг Асака туманига етказилди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, вафот этгалар ўз яшаш жойларига дафн этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг