Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун коронавирус чиққан ҳудудлар маълум қилинди

Бугун коронавирус чиққан ҳудудлар маълум қилинди

Бугун мамлакатимизда 80 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида  – 42 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –11 , Навоий вилоятида-13, Тошкент вилоятида – 1) жами 25 нафар ва 13 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 102 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4520 нафар бемордан 3459 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда юртимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1043 нафар бемордан 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 449 627 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 403 595 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 22 957 нафар, стационар карантинда эса 23 075 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг