Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусни ўлдирувчи ниқоб яратилди

Коронавирусни ўлдирувчи ниқоб яратилди

Иллюстратив фото

Лиссабон (Португалия)даги Молекуляр тиббиёт институтининг бир гуруҳ олимлари ўзига тушган коронавирус зарраларини нейтраллаштирувчи ҳимоя ниқоби яратишди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Институт ходими Жоао Лобо Антунешнинг айтишича, ушбу натижага махсус қопламали инновацион мато ҳамда сув ўтказмайдиган бир неча қатлам эвазига эришилган.

Синовларда ниқоб коронавирус молекулалари мавжуд суюқликка солиб қўйилди, орадан бир соат ўтиб вирусларнинг 99 фоизи ўз хусусиятини йўқотган.

Ниқобдан кўп марта фойдаланиш мумкин. Франциядаги Пастер институтидаги синовлар уни 50 мартагача ювиб ишлатиш мумкинлигини кўрсатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг