Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига тушган маблағ нималарга сарфланмоқда?

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига тушган маблағ нималарга сарфланмоқда?

Фото: «Xabar.uz»

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди бошқарув раиси Aсрол Мирзаҳмедов жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотларни тақдим этди.

10 апрелга қадар фонд ҳисоб-рақамига 57 миллиард 613 миллион сўмдан ошиқроқ миқдорда ҳомийлик маблағлари келиб тушган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Улар орасида жисмоний шахсларнинг улуши — 2 миллиард 370 миллион сўмдан кўпроқ.

10 апрелга қадар фонд ҳисобидан 5 миллиард 767 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланган.

Маълум қилинишича, фондга келиб тушаётган маблағлар қуйидагиларга сарф этилмоқда:

  • коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;
  • коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция тадбирларинин амалга ошириш учун дезинфекцияловчи восита ва асбоб-ускуналарни, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олишга;
  • коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, профилактика ва тарғибот ишларига;
  • тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
  • коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантиришга.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг