«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига тушган маблағ нималарга сарфланмоқда?

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди бошқарув раиси Aсрол Мирзаҳмедов жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотларни тақдим этди.
10 апрелга қадар фонд ҳисоб-рақамига 57 миллиард 613 миллион сўмдан ошиқроқ миқдорда ҳомийлик маблағлари келиб тушган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.
Улар орасида жисмоний шахсларнинг улуши — 2 миллиард 370 миллион сўмдан кўпроқ.
10 апрелга қадар фонд ҳисобидан 5 миллиард 767 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланган.
Маълум қилинишича, фондга келиб тушаётган маблағлар қуйидагиларга сарф этилмоқда:
- коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;
- коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция тадбирларинин амалга ошириш учун дезинфекцияловчи восита ва асбоб-ускуналарни, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олишга;
- коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, профилактика ва тарғибот ишларига;
- тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
- коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантиришга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter