Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди

Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди

2020 йилнинг 13 апрел куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари ўртасида видеоконференция ташкил этилиб, унда Covid-19 янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Тадбирда Буюк Британия томонидан Lyusham London университети касалхонасининг Анестезиология ва реаниматолигия департаменти директори доктор Вақас Холид, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, Ўзбекистон томонидан эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан анестезиология ва реаниматология вакиллари иштирок этди.

Видеоконференция чоғида икки давлат мутахассислари коронавирусга қарши курашиш борасида қўлланилаётган чоралар, ташхис қўйиш ва касалларни даволаш бўйича тиббиёт муассасаларининг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот алмашишди. Реанимация бўлинмаларида оғир аҳволда ётган беморларни даволашнинг янгича услубига алоҳида эътибор қаратилди. Британиялик мутахассисларда ўзбекистонлик ҳамкасбларининг беморларни касалдан тузалган кишиларнинг қон плазмаси орқали даволаш бўйича илмий тадқиқотлари ва мамлакат шифохоналарида ушбу услубни кенг жорий қилиш борасидаги режалари катта қизиқиш уйғотди.

Томонларнинг эътироф этишича, мазкур мулоқот фойдали бўлди ва янги коронавирус, уни даволаш усуллари тўғрисидаги билимларни бойитиш имконини берди. Келгусида ҳам алоқада бўлиш ва доимий асосда шу каби тадбирларни ўтказиб туришга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг