Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 40 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 40 мингдан ошди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 26 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 054 (+90) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 90 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли В.Я. (эркак), Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳрида 428 нафар, Тошкент вилоятида 115 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, юртимизда 36 562  (+579) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг