Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депардье ва Делонни кашф этган француз режиссёри вафот этди

Депардье ва Делонни кашф этган француз режиссёри вафот этди

Ален Жессюа

Фото: «Vladtime.ru»

Машҳур француз кинорежиссёри ва ёзувчи Ален Жессюа касалхонада 85 ёшида вафот этди. «Le Figaro» газетасининг ёзишича, у ўлимидан олдин икки томонлама зотилжам ҳасталиги туфайли бир ой давомида муолажа олган.

Ален Жессюа 1932 йили Парижда туғилган. Унинг илк тўлиқ метражли филми «Тескари ҳаёт» (1964 йил) Венеция фестивалида энг яхши дебют деб топилган. Режиссёр бизга Ален Делон иштирок этган «Армагеддон» (1977 йил) ва Жерар Депардье бош ролда чиққан «Итлар» (1978 йил) филмлари орқали таниш.

Бундан ташқари, Жессюя Жан Рошфор билан «Франкенштейн-90» комедиясини ҳам суратга олган. У режиссёрлик қилган ва сценарийсини ёзган «Қон тўкиш ўйини» картинаси Канн кинофестивалида мукофотланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг