Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда жаҳон адабиётида илк зарбулдостоннинг тақдимоти ўтказилди

Тошкентда жаҳон адабиётида илк зарбулдостоннинг тақдимоти ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

10 декабрь куни Тошкент шаҳар Сирғали туман ҳокимиятида Сафар Оллоёр таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан Шеърият кечаси сифатида жаҳон адабиётида илк зарбулдостон – «Одам ва Омад» номли асарнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сафар Оллоёрнинг «Одам ва Омад» асари 2018 йил 25 май куни  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан адабиётда илк жанр – зарбулдостон сифатида 000800-рақамли Гувоҳнома билан тасдиқланган эди. Бу ҳужжат Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқлари Конвенциясига аъзо дунёнинг 167 та давлатида расман тан олинади ва амал қилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Сафар Оллоёрга бадиий адабиётда илк жанр «Қўшсатр» муаллифи сифатида 001777-рақамли гувоҳнома берилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Тадбирда шоирнинг маслакдошлари, мухлислари, фахрийлар, ижодкор ёшлар ва фаол китобхонлар иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг