Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Чўлпон ҳақидаги тарихий роман тақдимоти бўлиб ўтади

Тошкентда Чўлпон ҳақидаги тарихий роман тақдимоти бўлиб ўтади

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 29 август куни соат 11:00 да Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси биносида ёзувчи Наби Жалолиддиннинг Чўлпон ҳақидаги «Тегирмон» номли тарихий китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда ёзувчининг Телеграмдаги каналида хабар берилди.

Таниқли ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддин қаламига мансуб, Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Тегирмон» романи китоб ҳолида нашрдан чиққани ҳақида хабар берган эдик.

«Чўлпон» нашриёт-матбаа уйида нашрга тайёрланган ушбу китоб икки қисмдан иборат бўлиб, унда ўша замонда яшаган кўплаб машҳур кишиларининг ҳаёти ҳақида ҳам сўз боради. «Тегирмон» романи республика китоб байрами доирасида расталарга чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг