Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ёзувчилар учун 120 хонадондан иборат уй қурилмоқда

Тошкентда ёзувчилар учун 120 хонадондан иборат уй қурилмоқда

Фото: «Коммерсант»

Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарларлигида таълим ва адабиёт соҳаларини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбирига кўра, Бош вазир ёзувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталган.

Айтилишича, шу йилнинг июль ойида Тошкентда ёзувчиларга мўлжалланган 120 хонадондан иборат уй қуриб битказилади.

Худди шундай уйлар вилоятларда ҳам барпо этилиши кўзда тутилган. Бундай уйлар ёзувчиларга имтиёзли ипотека кредитлари орқали тақдим этилади.

Йиғилишда Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги газета ва журналлар обунасини ташкиллаштириш бўйича вазирлик ҳамда идораларга топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятида қатор ўзгаришлар рўй берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг