Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги энг яхши китоб дўкони қайсилигини биласизми?

Тошкентдаги энг яхши китоб дўкони қайсилигини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил қилинган «Ҳар бир шаҳар ва қишлоқда — замонавий китоб дўкони» акцияси доирасида «Намунали китоб дўкони» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Китоб дўконлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига намунали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида «Наврўз» байрами арафасида ғолибни аниқлаш учун идоралараро ишчи гуруҳи тузилиб, китоб дўконлари манзиллари бўйича жойларга чиқиб, белгиланган мезонлар асосида пойтахтимиздаги замонавий китоб дўконлари фаолияти баҳоланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда «Sharq ziyokori» масъулияти чекланган жамияти бир овоздан Тошкент шаҳридаги «Намунали китоб дўкони» танловининг ғолиби деб топилиб, ташкилотчилар томонидан махсус диплом билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг