Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркман халқ мақоллари

Туркман халқ мақоллари

Камчиликсиз дўст изласанг — дўстларсиз қоласан.

Фото: «Forum.ykt.ru»

  • Кўрдингми — яширма, кўрмадингми — вайсама.
  • Сув оқади, тош қолур.
  • Ерга — сув, эркакка — шуҳрат керак.
  • Кулиб гапирадиган эркаклардан қўрқ, кўзёши тўкиб сўзловчи аёллардан қоч.
  • Камчиликсиз дўст изласанг — дўстларсиз қоласан.
  • Қўлинг борми, белкурак топилади, демак, пул ишласа бўлади.
  • Шамолнинг охири — ёмғир, ўйин интиҳоси — муштлашув.
  • Ўнта қўйнинг эгаси бўлсанг — сен ҳақсан.
  • Карвон тескари томонга бурилганида чўлоқ биринчи бўлиб қолади.
  • Яхши қиз камбағал хонадондан чиқади.Хотининг йўқми — яқинларинг йўқ.

Хотининг йўқми — яқинларинг йўқ.

  • Кўп юрган кўп эшитур.
  • Ким сен билан ҳақ-ҳуқуқ талашса, у қариндошинг эмас.
  • Мақтовдан эшак отга айланмас.
  • Душманнинг табассумига ишонма.
  • Биринчи зарба кучлироқ.
  • Соч-соқолга оқ оралади, ақл эса қўшилмади.
  • Билмайсанми — биладиганга ишон.
  • Кўрга ҳар қадам — чуқурлик.
  • Қўшни қачон эрта ётиб, кеч туришни қўшнидан ўрганади.
  • Хотининг йўқми — яқинларинг йўқ.
  • Кузатувчи йўлдош эмас.
  • Мамлакатни уни яхши билган душман пароканда қилур.
  • Қўрқув ўлимдан қутқара олмас.
  • Бойнинг уй-жойи бўйлаб дарё, камбағалнинг гўшаси бўйлаб йўл ўтади.
  • Ўғрини ўғирлаш гуноҳ эмас.

Азиза Фатҳуллаева

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг