Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда 1 млн долларлик ГЭС қуриляпти

Андижонда 1 млн долларлик ГЭС қуриляпти

Аҳолининг электр энергия таъминотини яхшилаш ва барқарорлаштириш мақсадида Улуғнор туманида яна бир ГЭС қурилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этиб, 500 дан зиёд хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Мазкур лойиҳалар Президентнинг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг