Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келгуси йилдан айрим бренд маҳсулотлар импортида божхона имтиёзлари қўлланади

Келгуси йилдан айрим бренд маҳсулотлар импортида божхона имтиёзлари қўлланади

2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг 55 номдаги турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистонга олиб киришда импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари тасдиқланди.

Бу борада Президентнинг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Шунингдек, ҳужжат билан:

  • мазкур қарор билан тасдикданган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари ИТСВ томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига асосан қўлланилади;
  • Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилади;
  • мазкур қарорга иловада назарда тутилган товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқдаш ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчилар томонидан маълум қилиш йўли билан амалга оширилади.
 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг