Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон орқали ўтадиган Гулистон-Қўқон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тожикистон орқали ўтадиган Гулистон-Қўқон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Яқин кунларда Тожикистон Республикаси орқали ўтадиган Гулистон шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи «Гулистон – Қўқон» вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир марта амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Гулистон шаҳридан жўнайдиган автобус «Ховособод» ҳамда Фарғона вилояти яқинидаги «Андархон» чегара божхона постлари орқали Қўқон шаҳрига етиб боради.

Йўловчиларда хорижга чиқиш паспорти бўлиши талаб этилади.

Ушбу йўналишнинг масофаси 264,3 километр бўлиб, йўл ҳақи 50 (эллик) минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.  

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг