Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий кутубхонанинг кечки пайт ишлаши учун бюджетдан пул ажратилади

Миллий кутубхонанинг кечки пайт ишлаши учун бюджетдан пул ажратилади

Бугун, 21 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 2024 йил учун Давлат бюджетида Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига қўшимча маблағ ажратиш масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра, 2024 йил учун Давлат бюджетида ёшларга кутубхонадан кечки вақтда фойдаланиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги буджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси харажатлари учун қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Миллий кутубхона 20 октябрдан бошлаб кечки сменада ишламаслигини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг