Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда юрак хуружи бўла туриб мажбурлаб ишлатилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистонда юрак хуружи бўла туриб мажбурлаб ишлатилган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистонда оғир аҳволда ишлашга мажбурланган Ўзбекистон фуқароси Бош консулхона кўмагида ватанга қайтарилди.                 

Жорий март ойида Олмаота вилоятининг Қорасой туманидаги фермер хўжалигига тракторчи  бўлиб ишга борган фуқарода бироз муддатдан сўнг юрак хуружи кузатилган. Аммо иш берувчи унинг паспорт ва телефонини олиб қўйган ва мажбурлаб ишлатган.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари мурожаатни тезкорлик билан ўрганиб, фуқарога тегишли ҳужжатларни қайтариб олишга эришган ва уни Ўзбекистонга кузатиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг