Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инглиз тилида бепул китоб ўқиш учун энг яхши 15 онлайн-кутубхона

Инглиз тилида бепул китоб ўқиш учун энг яхши 15 онлайн-кутубхона

Фото: «Vse-kursy.com»

Инглиз тили грамматикасини ўрганишингиз ва луғат бойлигингизни ошириш учун энг яхши йўл — асарларни асл тилида ўқиш. Бу усул муаллифни, унинг услуби ва «тили»ни тушунишда ҳам ёрдам беради. Албатта, «Ҳарри Поттер»ни инглиз тилида мутолаа қилиш осонмас, бироқ қизиқроқ. «Алиса мўъжизалар мамлакатида» қанча таржима қилинмасин, муаллиф ўқувчига нимани етказмоқчи бўлгани ҳануз тўлиқ очиб берилмаган. Хуллас, «Vse-kursy» ёзишича, инглиз тилида мутолаа — энг фойдали, тўғри ва мароқли танлов.

Инглиз тилидаги китобларни ўқиш мумкин бўлган бепул онлайн-кутубхоналар:

  1. «Free-ebooks.net». Бу кутубхонада электрон китоблар катта жамланмаси жанрлар бўйича тақсимланган. Китоблардан ташқари, журналлар ҳам бор. Фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилса бас. Фойдаланиш — бепул.
  2. «FreeBookSpot» — 5000 дан ортиқ электрон китоб жойланган онлайн-ресурс. Ҳаммаси бепул, 95 категорияга ажратилган. Нафақат бадиий адабиётлар, таълим ва бизнесга оид китоблар ҳам бор. Уларни кўчириб олиш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
  3. «ManyBooks» — 33000 дан ортиқ электрон китоблари бор. Адабиётларни номлари орқали қидириб топиш мумкин. Китоблар компьютерда, «Kindle», «Nook», «iPad»да ўқиш учун форматланган. Асосий афзаллиги — кўплаб китоблар 20 дан ортиқ форматда тақдим этилган.
  4. «GetFreeEBooks» — бу муаллифлар ўз асарларини китобхонларга тақдим этувчи ҳамжамият. Миллиондан ортиқ китоблар бор ва улар кўпайишда давом этяпти. Кўп китоблар EPUB, MOBI, PDF, TXT форматларида тақдим этилган.
  5. «FreeComputerBooks» — дастурлаш ва математика бўйича китобларнинг улкан жамланмаси. Уларнинг орасидан маърузалар ва ўқув-қўлланмаларни ҳам топиш мумкин. Барча китоблар мавзулари бўйича тоифаланган, топиш осон.
  6. «FreeTechBooks» — информатика, инженерия ва дастурлаш бўйича бепул китоблар, дарсликлар ва маърузаларни шу сайтдан топиб фойдаланишингиз мумкин.
  7. «Wikibooks» — «Викимедиа»нинг бу ҳамжамияти ўқув-қўлланмаларнинг бепул кутубхонасини яратиш учун тузилган. Адабиётларни исталган фойдаланувчи таҳрир қилиши мумкин.
  8. «The Online Books Page» — интернетдаги 30 000 дан ортиқ бепул китоблар рўйхати.
  9. «Baen Free Library» — илмий-фантастик романлар тўплами. Онлайн ўқиш ёки кўчириб олиш мумкин.
  10. «eBookLobby». Бу сайтдаги бепул электрон китоблар турли жанрларга бўлинган: бизнес, санъат, таълим... Керакли категорияни топиб, ўзингизга ёққан китобни кўчириб олаверасиз.
  11. «Project Gutenberg» — ушбу машҳур лойиҳа 75 000 мингдан ортиқ китобларни рақамлаштирган. Қидирув қаторига муаллиф ёки асар номини киритиб, топилган адабиётларни онлайн ўқишингиз ёки керакли форматда кўчириб олишингиз мумкин.
  12. «Planet eBook»  — бепул мумтоз адабиётлар кутубхонаси. Китобларни кўчириб олиш осон.
  13. «e-Library» — электрон кутубхонага 91 категориядаги 8000 дан зиёд китоб жойланган. Шулардан 500 дан ортиғи бепул. Китобларни қидирув ёки рейтинг орқали осон топа оласиз.
  14. «BookBoon» — талабалар ва сайёҳлар учун PDF форматидаги китоблар. Рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
  15. «Classicshorts.com»  — мумтоз ёзувчиларнинг кичик ҳикояларини шу сайтдан топасиз. Барча китобларни онлайнда бепул ўқийсиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг