Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 апрелдан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин

1 апрелдан нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин

Лимит бўйича нақд хорижий валюта ечиб олиш мумкин бўлади.

Фото: «Mihaaru»

Интернетда эълон қилинган, Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валюта сотиб олиш механизмини назарда тутувчи қонун ҳужжати лойиҳасига кўра 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бу жараён амалга ошишни бошлайди.

Ҳужжатга кўра жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар жисмоний шахслар номига очилган халқаро тўлов карталаридан тижорат банклари томонидан белгиланган лимит бўйича нақд хорижий валюта ечиб олишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари Марказий банк томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Telegram»даги расмий каналимизда ўтказилган сўров натижалари
Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Яқинда сайтимизнинг «Telegram»даги расмий каналида айни шу мазмунда ижтимоий сўров ўтказилган эди. Унда қатнашганларнинг аксарияти банклар нақд хорижий валюта сотувини йўлга қўймаганлари учун қора бозор хизматидан фойдаланишга мажбур бўлишаётгани билдиришган.

Сўров айни пайтда ҳам фаол. Унда қатнашиш учун ушбу ҳаволани босинг!

Эслатиб ўтамиз, бу қонун лойиҳаси қабули қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг