Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

1-синфга онлaйн-қaбул тизими ишга туширилди

Фото: «Xabar.uz»

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганди. Бу ҳақда ХТВ хабар берди.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг