Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 2000 нафарга яқинлашди

Коронавирусдан соғайганлар сони 2000 нафарга яқинлашди

Фото: ССВ

Айни соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, халқаро юк ташиш автомашинаси ҳайдовчилари бўлган 3 нафари Қозоғистон орқали, 2 нафари эса Россиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Фарғона вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда. Эндиликда Тошкент шаҳрида шифо топганлар 616 нафарга етди.

Сурхондарёда тузалган 35 ёшли бемор (аёл) Фарғона вилоятидан бўлиб, Москва – Термиз йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 36 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 107 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1988 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 484 нафар бемор даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг