Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2017 йилда Германияда сиёсий бошпана сўровчилар сони камайди

2017 йилда Германияда сиёсий бошпана сўровчилар сони камайди

Фото: AFP

2015 йилда Германияга қочқинларнинг ёпирилиб келиши ортидан ҳукумат қабул жараёнини кучайтирган эди. Натижада 2016 йилда бу кўрсаткич тушиб кетганди. Бу йил ҳам кўрсаткич пасайишда давом этмоқда. 2017 йилда Германияда сиёсий бошпана сўровчилар сони 200 000 нафардан камроқни ташкил қиляпти. Бу ҳақда «Франс Пресс» агентлиги хабар бермоқда.

Германия ички ишлар вазири Томас де Мезиэренинг айтишича, 2017 йил охирига бориб кўрсаткич 200 000 кишидан ошмайди. Ноябр ойи охиридаги маълумотларга қараганда, бу йил ҳисобидан 173 000 бошпана сўровчилар рўйхатга олинган. Европанинг иқтисоди энг ривожланган мамлакати 2015 йилдан буён 1,5 миллион муҳожирни қабул қилган, уларнинг деярли ярми Сурия, Ироқ ва Афғонистон фуқароларини ташкил қилади. Бунинг натижасида иммиграция муаммоси мамлакатдаги сиёсий баҳсларнинг асосий мавзусига айланди ва сўл кучларнинг ҳукмронликка бўлган интилишини кучайтирди.

2015 йилда Германияда сиёсий бошпана сўровчи мигрантларнинг 890 000 нафари рўйхатга олинган эди. Аммо, Болқон ярим ороли давлатлари томонидан чегаралардаги назорат кучайиши ва ЕИ ва Туркия ўртасидаги мигрантлар оқимини тўхтатиш ҳақидаги келишувдан кейин кўрсаткичлар кескин тушиб кетган эди. 2016 йилда Германияда бошпана сўровчи мигрантлар сони 280 000 атрофида қайд этилган.

Охирги бир неча ойлар мобайнида канцлер Ангела Меркелга мигрантларга нисбатан сиёсатни юмшатишни сўраб босимлар бўлмоқда. Меркелнинг тарафдорлари эса мигрантлар сонини 200 000та қилиб чеклашни таклиф этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг