Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг биринчи чорагида аҳоли гавжум жойларда яна 150 та банкомат ўрнатилади

2018 йилнинг биринчи чорагида аҳоли гавжум жойларда яна 150 та банкомат ўрнатилади

Банкомат сони ошириляпти, энди навбатлар ҳам қисқаради.

Фото: «Dia.uz»

Мамлакат иқтисодиётида нақд пуллар билан бир қаторда банк карталаридан товарлар ва хизматларни харид қилиш, тўловларни амалга ошириш учун кенг фойдаланилмоқда.

Шунингдек, банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятлари кенгайтириляпти.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли гавжум жойларида банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилган.

Жорий йилнинг I чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг