Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4 сентябрдан банкларда «тонировка» учун рухсатнома бериш тўхтатилади

4 сентябрдан банкларда «тонировка» учун рухсатнома бериш тўхтатилади

Фото: «Regnum»

Тошкент шаҳар ИИББ «тонировка» борасида айрим муҳим янгиликларни маълум қилди.

4 сентябрдан бошлаб банкларда «тонировка»га рухсат олиш учун ариза бериш тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида 39 та туман банк филиалларида автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олиш имконияти яратилганди. Бу ҳолат тонировка нархи туширилганидан кейин узун навбатлар юзага келишини олдини олди.

Эндиликда қўшимча шохобчаларга эҳтиёж қолмаган. Эртадан бошлаб ҳайдовчилар рухсатнома олиш учун фақат ИИББнинг бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг