Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги рекорд. «Huawei Mate X» 512 гигабайт ички хотирага эга бўлади

Янги рекорд. «Huawei Mate X» 512 гигабайт ички хотирага эга бўлади

Фото: «TargetYouTube»

«Huawei» компанияси кодли номи «NEO-AL00» («Huawei Mate X») бўлган ички хотираси 512 гигабайтга тенг янги смартфонни ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Бу борадаги маълумотлар 19 март куни «TENAA» сайтида пайдо бўлди. Смартфон «Android»да ишлайди, унда иккита SIM-карта учун слот бўлади, тезкор хотира 6 гигабайт.

Унинг энг диққатга сазовор жиҳати — ички хотира ҳажмидир. Номаълум смартфон 512 гигабайт ички хотирага эга бўлиши режалаштирилмоқда.

Агар у яқин орада сотувга чиқарилса, у ҳолда компания рекорд ўрнатади. Ҳозирга қадар ҳеч қайси компания 256 гигабайтдан катта хотирага эга бўлган смартфон ишлаб чиқармаган эди, дейилади хабарда.

Аввалроқ мазкур смартфон «Kirin 970» процессорига, шунингдек, 4 гигабайт тезкор ҳамда 32 гигабайт ички хотирага эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг