Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Тошкентда ушланди

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Тошкентда ушланди

Фото: «Emer.gov.kz»

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Самара - Чимкент йўналишида катта фожеа юз берган эди. Ўшанда салонида 57 киши бўлган автобус ёниб кетган, шундан 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Ўша ёнган автобус Қозоғистоннинг 46 ёшли фуқароси О.М.га қарашли бўлган. У ўша пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қочиб, воқеа жойидан яширинган эди. Қўшни мамлакатда унга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисми (транспорт воситасини сифатсиз таъмирлаш ёки техник носоз ҳолда уларни эксплуатацияга чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида биргаликда ўтказилган тезкор қидирув тадбирида давлатлараро қидирувдаги шахс О.М. ушланган. 22 ноябрь куни О.М. экстрадиция масалалари ҳал қилингунга қадар Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш муассасасига олиб борилган.

Ушланган шахсни Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топшириш жараёни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро-ҳуқуқий келишувлар асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг