Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди.

Учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, 27 март куни очиладиган юқори даражадаги Тошкент форумининг кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

ТИВ ахборот хизматининг хабар беришича, суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг