Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абрамович «Челси» меҳмонхонасини тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширди

Абрамович «Челси» меҳмонхонасини тиббиёт ходимлари ихтиёрига топширди

Фото: «РИА Новости»

Лондоннинг «Челси» футбол клуби хўжайини Роман Абрамович коронавирус туфайли «Стэмфорд Бридж» жамоаси стадионидаги меҳмонхонани Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимларига топширди, дея хабар берди «РИА Новости».

NHS бу таклифни қабул қилди. NHS ходимларининг яшаши учун кетадиган харажатларни ҳам Абрамович ўз зиммасига олган. Меҳмонхона икки ой давомида NHS ихтиёрида бўлади, кейин эса муддат вазиятга қараб қайтадан кўриб чиқилади. NHS ходимлари учун ажратиладиган хоналар сони ҳали номаълум, лекин бутун меҳмонхона уларга хизмат қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Коронавирус туфайли кўпгина тиббиёт ходимлари узайтирилган сменада ишлашаётгани ва уйига етиб боролмаётгани ёки ишга етиб бориш учун узоқ йўл босишига тўғри келгани боис шундай қарорга келинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг