Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ойнинг энг яхши ходимини эълон қилди

Адлия вазирлиги ойнинг энг яхши ходимини эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходимини саралаб, уларни рағбатлантириб боришни йўлга қўйган. Шунга кўра, вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева комиссия томонидан 2018 йилнинг декабрь ойи учун «ойнинг энг яхши ходими» деб топилди.

С.Ўринбоева ўзи фаолият юритаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, кенг жамоатчиликни адлия органларининг фаолияти, шу жумладан соҳага доир қонун ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш, адлия органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини янада мустакаҳмлаш, шунингдек, миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар ва репортажлар тайёрлашда қатор ишларни амалга оширди.

Яқинда эълон қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» рейтингида барча давлат органларининг ичида Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгаллаганлигининг ўзи С.Ўринбоева ва у раҳбарлик қилаётган вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига берилган юксак баҳодир, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, Kun.uz сайти томонидан 2018 йил якуни бўйича Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Йилнинг энг очиқ матбуот хизмати» сифатида эътироф этилган.

Адлия вазирлиги жамоаси Севара Ўринбоевани ушбу эътироф билан қутлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг