Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги: «Ходим ким бўлишидан қатъи назар, унда ҳалоллик бўлмаса воз кечилади»

Адлия вазирлиги: «Ходим ким бўлишидан қатъи назар, унда ҳалоллик бўлмаса воз кечилади»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 31 июль куни Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ҳаракатлар, идоравий дастур ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиевнинг маълумот беришича, тизимда 1028 та қисқа муддатли текширувлар ўтказилиб, 832 та масъулларга тегишли жазо чоралари кўрилган.

2019 йилнинг ўтган даврида адлия тизимидаги ҳар бир ходимга муҳим сигнал етказилган. Яъни унга кўра, ходим ким бўлишидан қатъи назар, унинг ўтмишдаги хизматларига қарамасдан, ҳалоллик бўлмаса ходимдан воз кечилади.

Шунингдек, 670 та «сирли мижоз» тадбирлари ўтказилиб, бу орқали 221 нафар масъулга тегишли жазо чораси қўлланилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг