Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Афросиёб» ва маҳаллий йўналишдаги поездларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди

«Афросиёб» ва маҳаллий йўналишдаги поездларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди

Фото: «railway.uz»

31 августдан 4 сентябргача маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларида ҳамда «Афросиёб» поездларида оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50 фоиз чегирма жорий қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Бу чегирма фуқароларнинг тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида жорий этилди.

Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий  uzrailpass.uz ва railway.uz сайтларидан билиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг