Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Акс-садо. Самолёт ёнилғиси олтинданми ёки рўзани билмайдиган авиакомпания

Акс-садо. Самолёт ёнилғиси олтинданми ёки рўзани билмайдиган авиакомпания

Фото: ЎзА

Яқинда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ходимларининг муомала маданияти ҳақида «Мен жиноятчи эмасман» номли мақолани эълон қилган эдик. Ушбу мақола ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Қуйида уларнинг асосийларини эътиборингизга ҳавола этамиз:


malik tohir: «Ассалому алайкум. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида эълон қилинган мақолани ўқиб, ўзим кўрган воқеани айтиб берай.

Кўп учаман. «Ҳаво йўллари», «Туркиш» ва «Аэрофлот» ва бошка компанияларда. Бизнинг аэропортда, адашмасам, фақат Бизнес класс йўловчиларига CIP хизмат кўрсатиш опцияси берилади. Қолган компанияларга 150 долларга алоҳида сотиб олинади, ҳаттоки бизнес класс бўлсаям (адашмасам, «Korean Air»да бизнес классга фақат учиб кетишга бор, ёлғон бўлмасин).

Агар Тошкентга учиш олдидан юкингизни алоҳида топширган бўлсангиз, CIP сизга аэропортдан тез чиқишга ёрдам бермайди. Чунки юкингиз энг охирида етказиб келинади. Фақат самолётдан алоҳида чақириб олиб кетади ва 2 соат маза қилиб кутасиз (хўмрайиб турган чегарачи томонга югурмайсиз холос).

Бир сафар қизиқ воқеа рўй берди. Истанбулдан учиб келдим. 150 доллар тўланган. 3-4 киши эканмиз. Чақириб олиб кетишди. Юкларимни олиб келишини кутиииииб ўтирибман. Ташқаридаги такси 2 йўловчиси билан кутииииб ўтирибди. Фарғонага кетишим керак эди. Ҳадеб телефон қилади: «Бизнес класс дейсан, CIP дейсан. Экономлар ҳам чиқиб кетди. Нима бало, у-буга телефон қил, агар муаммо бўлса». Қаердандир 8 киши атрофида «немислар» пайдо бўлиб қолишди. Уларни кўриб, аэропорт ходимлари ҳайрон — чегарачи (паспорт контрол) «ўтказмайман», дейди. Улар бўлса, «чиптамиз бизнес класс («Туркиш»да бизнес классда учиб келишган), қаерга учмайлик, ҳамма жойда «Fast Track»дан ўтиб келамиз-ку», дейишди. (Билишмайдики, Тошкент халқаро аэропорти фақат «Ҳаво йўллари» ва «Korean Air» билан (Тошкентдан учиб кетишга) шартнома тузган.) Охири «бўпти, адашиб келибмиз бу ерга, узр, қарасанг-чи, 3 та ёш бола бор, 1 тамиз ёши катта кишимиз, бир сафар ўтказвора қол, шу паспорт контролдан ўтсак бўлди-ку», дейишди.

Йўқ! Бизни самолётдан олиб келган ходим «Let's go», деди-да, нариги паспорт назоратидан ўтиш учун ортидан эргаштириб қайтариб олиб кетди. Энди уларнинг ҳолатини тасаввур қилаверинг. Улар Ўзбекистонга биринчи келиши эди, бу аниқ...

Хўш, аэропортда «строгий режим ва ҳамма нарса по инструкции» бўлса, наҳотки шунга ўхшаган кўзда тутилмаган ҳолатларни жойида ҳал қилиб юбориш имкони бўлмаса! Шу ердан ўтказганида аэропорт 150 доллар харажат қилиб юбормасди-ку!

Ана сизга уларнинг таассуротлари... Бориб у-бу ким билан гаплашмайдими, уларда «Фейсбук», «Инстаграм»лар йўқми? Турган туриши антиреклама-ку... Меҳмондўст халқмиз деймиз... Меҳмондўстлик фақат дастурхон атрофида бир қўй гўштидан шўрва, ош ва шашлик едириб юбориш эмас ахир.

Меҳмондўстлик чет элдаги аэропортда «Ҳаво йўллари» рейсига регистрациядан ўтишдан бошланади! Энг асосийси, бу пул турмайди. Элементар жилмайиб туриш, салом бериш, саломга алик олиш (!), хушмуомала бўлиш, йўловчиларга ёрдам бериш».


bilansaid74: «Шу гапи шунақа оғир ботди. Ҳолсиз, сувсиз ихлос билан тутган рўзам бўғзимга келди. Биласизлар, Туркия Ўзбекистондан 2 соат орқада, мен Туркия соати билан оғзимни очдим. Аллоҳ кечирсин деб. Кейин ёнимда ўтирган аёлга атайлаб зўр хизмат қилиб, кайфиятлар яхшими, қийналмадингизми, деб икки кўзи менга қараб, тегиштириб гапирди. 45 дақиқа автобусда келгандек бўлдим. Хуллас, бизда муомала маданияти дунёда энг охирги поғоналардан биринчиси бўлса керак.

Ўтган йили июнь ойи Тошкентга учдим. Оиламда катта йўқотиш бўлди. Эсимда, рамазон ойлари эди, рўза эдим. Чипта олишдан олдин биз ўйладик: шундоқ авиакомпания рўзадорларга ифторлик соати, ифторлик емаклари, оғиз очиш вақти беради, деб. Афсуски, керакли маълумотни самолёт бортида олдик. Самолёт бортида учишдан олдин стюардессадан рўзадорларга ифторлик соати, ейишга емак ёки оғиз очишга сув берасизларми, сервисда борми, деб сўрасам, энсаси қотиб, жеркиб гапирди. Бутун самолётда мардикор олиб кетишаётган экан-да. Жавобан: «Бизда овқат берадиган соатимиз бор, рўза тутганлар режада йўқ. Оғиз очиш соати келганда сизга пакет қилиб берамиз, уйингизга обкетсангиз бўлади», деди».


sabina_aksu: «Прилетела в Ташкент, и началось куча вопросов: где работала кем работала? У меня был багаж, только вещи и конфеты, конфеты хотели забрать. Где это видано что конфеты нельзя»


sultanbey__abdullaev: «Бу ҳолат нафақат аэропорт, бу иллат ҳамма жойда тарқалиб кетган, аэропорт ходими ҳам Ўзбекистонда ҳеч табассум қилиб, кутиб олган жойни кўрмайди-да, шунинг учун унга бу нарса ёт. Дўстимнинг онаси Канадага бориб келди, ҳамма кулиб қараркан. Мен одамлар жиннимикан, мени кўриб кулишяпти, деб ажабланибман. Лекин билсам, улар жудаям аҳил-иноқ ва ҳурмат билан қараркан».


nargiza_b_m: «Чипта нархини туширишса, зўр бўларди». Бизнинг аэропортда сал яхши муомала қилишса бўларди, айрим бефаросат ишчилар касрига ҳамма қолади-да».


Safobeksobirovich: «Масалан, менга яхши муомалада бўлишганди. Бунчалик қўполлик қилмасалар керак. Бўрттириб ёзишади-я».


safo_marva2016: «Тўппа-тўғри айтасиз. Ҳаж сафарига борганимизда С.Арабистони аэропорти ходимлари мени танирмикан, қариндошдай гапиришяпти, деб ўйлайсан. Ана муомала! Ҳайратда қоласан! Туркияда бўлса, қайтаётганингда шаҳар ёқдими, яна келасанми, деб қизлари шунақа муомала қилишган».


ulughbekovna_: «Ҳаммангиз ҳақсиз. Чиқиб кетаётганингизда нега эрингиз йўқлиги билан ҳам қизиқишади. Бирор нарса деб кўринг-чи, сизга 5 ёки 6 та жиноятни қўйиб ташлашади».


@banuwa_yagmur: «Биз Туркия, Ж.Корея, Россия билан бир вақт келиб қолгандик, ана кимошди савдоси бўлиб кетди. Одамлар 3 қаватлаб ҳам чиқяпти. Эҳ, қулайлик яратиб беришса, зўр эди. Янгилик бор, баракалла, бу йил юк аравачаларини бепул қилиб қўйишибди, олдинлари 6000 сўм эди».


jamshid_imamov: «Арзонлаштиринглар, биз ҳам спортчиларимизга мухлислик қилиб, Ўзбекистон деган мамлакат борлигини кўрсатиб келайлик. Ортиқча гап эшитмаганмизу, лекин чипта нархини «сезон» экан деб кўтариш инсофданмас».


irodatursunova3003: «Ҳақиқатни гапирибдилар, муомала 0%».


al_oybek: «Чиптанинг қимматлиги аниқ бор гап».


virus_8988: «Бўлмаган гап! Мен ҳар ой камида 5-6 марта Тошкентдан турли йўналишларга учаман, худди шундай қайтаман. Тўғри, 1-2 йил илгари сал қийин эди, ҳозир яхши чидаса бўлади. Умуман, сенга қандай муомала бўлиши инсоннинг ўзига боғлиқ! Ҳаммаси таомилида. Бошқа давлатларда бундан-да ортиқ эмас!»


banuwa_yagmur: «Худди шунақа муомаладан мен ҳам юртимга боришга қўрқиб қолганман. Божхона, аэропорт деса, юрагим орқага тортади».


Jamilakasimovna: «Ҳақиқатан ҳам, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўта қиммат авиачипталар одамларнинг ғашини келтиради. Наҳотки бизнинг ёқилғилар олтиндан бўлса, ҳеч кимнинг иши йўқ, эътироз билдирмайди. Ким мамлакатимизга ҳиссасини қўшиш учун фарзандини ўқишга, билим олишга жўнатади? У бечоралар чипталар қимматлигидан уйга келолмай сарсон».

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг