Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирининг «Facebook»даги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди

АКТ вазирининг «Facebook»даги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди

Скрин: «Facebook»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаевнинг «Facebook» тармоғидаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифа кузатувчилари билан виртуал мулоқот ўзаро ишончли ахборотга асосланади. Фойдаланувчилар тасдиқланган саҳифа орқали вазир фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги расмий янгиликларни бевосита кузатиб боришлари мумкин.

Саҳифанинг расмий мақомга эга бўлиши сохта профиллар ҳамда ёлғон хабарлар тарқалишига чек қўяди, маълумотларни тез ва осон ажратиб олишга хизмат қилади. «Facebook»тармоғининг қидирув тизими фойдаланувчига калит сўзлар бўйича биринчи бўлиб тасдиқланган саҳифадаги ахборотларни тақдим қилади.

«Facebook» 2013 йилнинг май ойидан бошлаб йирик аудиторияга эга давлат ва жамоат арбоблари, жумладан раҳбар ва сиёсатчилар, таниқли шахсларга кўк рангли тасдиқ белгисини бериб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг