Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амирликлар Нефт экспорт қилувчи араб давлатлари ташкилотини тарк этди

Амирликлар Нефт экспорт қилувчи араб давлатлари ташкилотини тарк этди

Фото: Discovery Alert

Бирлашган Араб Амирликлари 58 йиллик аъзоликдан сўнг OAPEC (Нефт экспорт қилувчи араб давлатлари ташкилоти)дан чиқди.

Бундан бир неча кун олдин, 28 апрелда БАА асосий нефт картели — OPEC ва унинг кенгайтирилган блоки OPEC+ таркибидан ҳам чиқишини маълум қилганди.

Амирликлар ўз нефт қазиб олиш ҳажмини мустақил белгилашни ва ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион баррелгача оширишни мақсад қилган.

OPEC аъзоси сифатида БАА белгиланган квоталарга амал қилиши керак эди. Ташкилотдан чиқиш мамлакатга бозор шароитларига мослашувчанроқ жавоб бериш имконини беради.

Хабарларда Эрон билан боғлиқ вазият ва минтақадаги энергетик инқироз ҳам ушбу стратегик қарорга таъсир кўрсатгани айтилмоқда.

БААнинг бу қадами жаҳон нефт бозоридаги кучлар мувозанатини ўзгартириши ва нархларга таъсир қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг